Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Ғалати тухум

Like bosing

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир кампир билан чол яшаган экан. Уларнинг бир чипор товуқчаси бор экан. Бир куни чипор товуқча пол тагига тухум қўйибди. Тухум ола-була, учли, суякли, жуда ғалати экан. Чол тухумни урибди-урибди аммо синдира олмабди. Кампир ҳам тухумни урибди-урибди, ҳеч синдира олмабди. Шу пайт кичкинагина сичқонча ўтиб кетаётиб, думи тегиб тухумни синдириб юборибди.
Чол йиғлаяпти, кампир йиғлаяпти, товуқча кукулаяпти, дарвоза тақиллаяпти, ҳовлида майда тарашалар учиб ётибди, кулбанинг томи қимирлаяпти. Шунда қишлоқдаги роҳибнинг қизлари сувга ўтиб кетаётиб, чол ва кампирдан сўрабди:
– Нима учун йиғлаяпсизлар?
– Қандай қилиб йиғламаслигимиз мумкин! – деб жавоб берибди чол билан кампир.
Бизнинг чипор товуқчамиз бор, у пол тагига ола-була, учли, суякли, ғалати тухум қўйди. Чол урди синмади, кампир урди синмади, сичқонча ўтиб кетаётиб думи билан тегиб кетиб, эзиб юборди.
Буни роҳибнинг қизлари эшитибоқ, қаттиқ қайғуриб, челакларини отиб юборибдилар. Обкашни эса синдириб ташлаб, уйларига қуруқ қўл билан қайтиб кетишибди.
– Вой, онажон – дебди роҳибага қизлар. Сиз ҳеч нарсани билмайсиз, ҳеч нарсани кўрмаяпсиз, дунйода кўп нарсалар бўляпти. Мана эшитинг: Чол билан кампир ўзлари яшардилар, уларнинг чипор товуқчалари бор эди. Бир куни товуқча полнинг тагида битта ола-була, учли, суякли, ғалати тухум қўйибди! Чол тухумни урибди – синмабди, кампир урибди – синмабди, сичқонча ўтиб кетаётиб думи тегиб кетган экан, тухум эзилиб қолибди. Шунинг учун чол ҳам йиғлаяпти, кампир ҳам йиғлаяпти, товуқ қичқираяпти, дарвоза тақиллаяпти, ҳовлида майда тарашалар учиб ётибди, кулбанинг томи қимирлаяпти! Биз эса сувга кетаётиб, челакларни отиб, обкашни синдириб юбордик.
Шу вақтда роҳиба хамир қораётган экан, у ҳам чол йиғлаётганини, кампир йиғлаётганини, товуқча қичқираётганини эшитиб қаттиқ қайғурганидан тоғорани ағдариб юборибди ва бутун хамир полга ёйилиб кетибди.
Шу пайт роҳиб қўлида китоб билан кириб келибди.
– Оҳ, дадаси! – дебди унга хотини – Сиз ҳеч нарсани билмайсиз, ҳеч нарсани кўрмаяпсиз, дунйода эса жуда ғалати ишлар бўляпти. Мана эшитинг: Чол билан кампир ўзлари яшар эдилар, уларнинг чипор товуқчалари бор эди. Бир куни товуқча полнинг тагида битта ола-була, учли, суякли, ғалати тухум қўйибди! Чол тухумни урибди – синмабди, кампир урибди – синмабди, сичқонча ўтиб кетаётиб думи билан тегиб кетиб тухумни эзиб юборибди. Шунинг учун чол ҳам йиғлаяпти, кампир ҳам йиғлаяпти, товуқ қичқираяпти, дарвоза тақиллаяпти, ҳовлида майда тарашалар учиб ётибди, кулбанинг томи қимирлаяпти! Бизнинг қизларимиз эса сувга кетаётиб, челакларни отиб юбориб, обкашни синдиришибди. Мен эса хамир қораётгандим, қаттиқ қайғурганимдан барчасини полга тўкиб юбордим!
Роҳиб қайғуриб, ҳасрат чекканидан, ўзининг китобини парча-парча қилиб, йиртиб ташлабди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари