Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Анор эртаги

Like bosing

Қадим замонда бир подшо ўтган экан. Бир куни у овга чиқибди. Йўлда чанқаб, ташналигини қондириш учун бир боғга қараб юрибди. Эшик олдига келиб отдан тушмасданоқ:
– Ким бор?– деб бақирибди.
Ичкаридан бир чол чиқибди. Шоҳона либосдаги одамни кўриб салом берибди.

Аммо подшо унинг саломига алик олмасдан:
– Чанқов босдига бирор нарса топиладими? – деб сўрабди.
– Бор, тақсир, – дебди чол ва икки дона анор олиб чиқиб берибди.
Подшо анорни ебди. Унинг ширинлигига қойил қолибди. «Шу юртнинг подшоси бўла туриб, боғимда бунчалик ширин анор битмаса-ю, бир гадонинг боғида битса. Мен ҳозироқ шу анорни қўпориб боғимга олиб бориб эксам бўлмасмикин. Ким менга моне‘лик қила олади», деб ўйлабди. Ҳали ташналиги қонмаган подшо яна анор сўрабди. Чол яна икки дона анор олиб чиқиб берибди. Подшо еб кўрса, оғизга олиб бўлмайдиган даражада тахир, аччиқ эмиш.
– Нега бояги анордан олиб чиқмадинг? – дебди подшо дарғазаблик билан .
– Бу ҳам ҳозиргина еган аноринггиздан, тақсир, – дебди чол.
– Нега бўлмаса боягиси ширин, буниси аччиқ?
– Билмадим, тақсир. Ҳовлимда атиги бир туп анор бор…
– Биласан, айт дарров, – деб тиқилинч қилибди подшо.
–Майли, айтсам, айта қолай, – дебди чол. – Айб менда эмас, подшоҳимизда.
– Нега? – ажабланиб сўрабди подшо.
– Агар подшонинг нияти бузилса, ҳар қанақа ширин нарса ҳам фуқоросига заҳар бўлиб туюлади, – дебди чол.
Подшо чолнинг донолигига тасанно айтибди. Ниятидан воз кечиб, ўз йўлида давом этибди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари