Анжир

  1. Анжир меваси қайнатмасини томоқ, қулоқ ости шишларида ичилса, фойда қилади. Шишларга қўйиб боғланади, анор пўсти ва оқ қанд билан қўшиб ишлатилса, милк касалини даволайди.
  2. Тузалиши қийин бўлган шишларга меваси эсиб боғланади.
  3. Қайнатмаси ичилса, суртилса, темираткига, эшаккемига даводир.
  4. Ёғочининг кули чиркли яраларни даволайди (каймоқ қўшиб суртилади).
  5. Ҳўл ва қуруқ анжир тутқаноққа ёрдам қилади (3 мҳал 5 тадан 1 ой ейиш керак).
  6. Хом талқони бош яраларига сепилса, фойда беради.
  7. Анжир жигар ва талоқ тиқилмаларини очади
  8. Қуритилган анжир барги ва илдиз қайнатмаси меьда, ичак ва камқонлик касалларини даволайди. 3маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 100 граммдан ичиш тавсия этилади.
  9. Ич қотиш, пешоб ҳайдаш, нафас қисиш, балғам қўчиришда меваси сутда қайнатилиб , 3 маҳал 100 граммдан ичилади. Даволаш муддати 10 кун.
  10. Барги, ёш новдалари,етилмаган сутсимон мевалари ширинчаларга, сўгалларга, буйрак тошмаларига қайнатиб, 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан ичилади. Ҳусунбузарларга суртилса, фойда беради.
  11. Меваси ангина, томоқ йўллари шамоллашига даво, мураббоси чой қилиб ичилса, кўпроқ фойда беради.
  12. Қадимдан анжир дармонсизланганда, кўкрак оғриғида, бронхиал астма ва йўтал, буйрак, қулоқ касаллиги, рангни тиниқлаштириш, камқонлик, юрак-қон томир касалликларида яхши даводир.

Тайёрлаш: 400 г янчилгани 4 литр сувда 15 дақиқа қанатилиб, овқатдан олдин 3 маҳал 100 граммдан ичилади. Бу билан оғиз чайилади, бошқа жойда жарохатлар бўлса, докани хўллаб, баданнинг касал жойига ёпиштириб боғлаб қўйилади.

Добавить комментарий

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари