Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Болалар касалликлари

Like bosing

Жанр/бўлим: Сиҳат-саломатлик, Уй ва оила, Тиббиёт
Тузувчи : Аҳмаджон Абирқулов
Нашр йили: 2015
Тили: Ўзбек (кир)
Бетлар: 96
Нашриёт: Адабиёт учқунлари
ISBN рақами: 978-9943-992-03-0

 Аннотация

Ушбу китобда болалар кўп учрайдиган касалликлар ҳақида сўз боради. Саралаб олинган мақолалар ота-оналарга тушунарли тарзда ёзилган бўлиб, китоб фарзандлар саломатлигини сақлашда ажойиб кўмакчи бўлади, деган умиддамиз.
Китобдан парча

ОЗЕНА КАСАЛЛИГИ

«Сассиқ димоғ» сурункали ринитнинг бир тури сифатида юзага чиқади, тиббиётда озена касаллиги деб ҳам юритилади. Бу касалликда бурун бўшлиғини қоплаб турган шиллиқ парда ва суяк атрофия (озиқлашиш, юпқалашиш)га учрайди. Бурун бўшлиғида йирингли қалоқлар пайдо бўлади. Улар бурун бўшлиғидаги микроорганизмлар таъсирида парчаланиб, нохуш ҳидли моддаларни келтириб чиқаради. Беморнинг ўзи бу ҳидни сезмайди баъзан. Чунки бурун бўшлиғидаги ҳид билиш қисми ҳам атрофик жараён билан шикастланган бўлади.

Ёш болаларда бурун бўшлиғидан ёқимсиз ҳид келишига энг асосий сабаб ҳар хил жисмларнинг бурун ичига кириб қолишидир. Бундай ҳолларда буруннинг бир томонидан йирингли ажралмалар оқади ва нафас олиш қийинлашади. Шунингдек, димоғдаги муртакнинг сурункали яллиғланишида боланинг бурнидан йирингли ажралма оқади, у гапирганида манқаланади, нафас олиши қийинлашади. Баъзан димоғдаги яллиғланиш туфайли балғам ҳосил бўлади ва бемор бола буни ташқарига чиқаролмай ичга ютади. Узоқ вақт давомида ичга ютилган балғам организмда парчаланиб, боланинг ўсишига салбий таъсир этади.

Юқори нафас йўллари касалликларида оғиздан нохуш ҳид келиши пастки нафас йўллари яллиғланиши (масалан, трахеит, бронхит, ўпка абцесси, бронхоэктаз) касалликларида ҳам учрайди. Бундан ташқари, меъда ва ичак дардларида ҳам оғиздан бадбўй ҳид келиши кузатилади. Шунинг учун ҳам бемор дастлаб лор шифокори, шунингдек, стоматолог ва терапевт кўригидан ўтиши лозим.

  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
  • Сўзбоши ўрнида
  • Яширин касаллик сири
  • Озена касаллиги
  • Ёзда фарзандингиз тумов бўлса…
  • «Болам «р»ни айтолмайди…»
  • Сут тишларда муаммо бўлса…
  • Болалар тиш-жағ тизими касалликлари
  • Ҳомила ривожланиши даври
  • Болани эмизиб боқиш даври
  • Мактабгача тарбия ёшидаги давр
  • Мактаб ёшидаги давр
  • Оғиз бўшлиғини парвариш қилиш ҳақида болаларга эсдалик
  • Мактаб ёшидаги болалар тишини парвариш қилиш ҳақида ота-оналарга эсдалик
  • Тишларни парвариш қилиш бўйича мактаб ўқувчиларига эсдалик
  • Тишларим соғлом бўлсин, десангиз…
  • Боланинг оғиз бўшлиғини қайси ёшдан ва қандай парвариш қилиш керак
  • Тишларни вақтида даволатган яхши
  • Тишлар нега қинғир-қийшиқ ўсади
  • Бола бўғилиб қолса…
  • Хўрозак касалиги нима
  • Ичак инфекцияси нима
  • Сепсис қанақа касаллик
  • Болаларни диареядан эҳтиёт қилинг
  • Дизентерия
  • Врач келгунча уйда касал болага қандай қараш керак
  • Бу ёшдаги болаларни касалланиб қолишдан қандай эҳтиёт қилиш зарур
  • Чақалоқ болалар қандай қилиб дизентерия билан оғриб қоладилар
  • Ичбуруғ касаллиги
  • Ўткир ичбуруғ
  • Сурункали ичбуруғ
  • Аскаридоз
  • Лямблиоз
  • Сальмонеллез — хавфли касаллик
  • Бруцеллёз касаллиги
  • Болаларда ўткир аппендицит ва унинг аломатлари
  • Ўткир аппендицит
  • Болаларда витамин етишмаса…
  • Болаларда D витамини етишмаса…
  • 1, 2, 3 ёшли болаларда
  • Очиқ ҳаво — танга даво
  • «Қуёшли ванна»лар
  • Тўғри овқатланишда гап кўп
  • Иримига ҳасип солиш керакми
  • Невара боқаётган қайноналарга эслатма
  • Ялпиз дамламаси ва ялпизли ванналар
  • Болани чиниқтирувчи ванналар
  • Тузли ҳамда игнабаргли дарахт экстрактидан ванналар
  • Кичкинтойингизда ортиқча вазн борми
  • Ревматизм – юрак, қон-томир, бўғимлар хасталиги
  • Қишки жароҳатлар
  • Оддий жароҳатга ҳам бефарқ бўлманг
  • Ёнoқлaр қичиши
  • Шифокорга мурожаат этиш шарт
  • Суяги чиққан бўлса…
  • Тиш синса…
  • Тaъмга қизиқувчи болалар
  • Тепаликдан йиқилса…
  • Қорбўрон — кўзга зиён
  • Гўдак нега йиғлайди
  • Болаларни шайтонлардан қўрқитмангиз…
  • Бола қоронғуликдан қўрққанда…
  • Фойдаланилган адабиётлар

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари