Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Бўри ва етти улоқча

Like bosing

Қадим ўтган замонларда бир эчки бор экан. Унинг еттита улоқчаси бўлган экан. Ҳамма оналар цингари у ҳам болаларининг еттовини бирдек яхши кўрар ва эркалар экан.
– Болажонларим, сиз эшикни маҳкам ёпиб, ҳеч кимга очмай ўтиринг. Ўрмонда оч бўри изғиб юрибди. Эҳтиёт бўлинг! – деб тайинларкан.
Она эчки ўрмонда ўт-ўлан билан овқатланиб, муздек сув ичиб, болаларининг олдига келаркан. Эшикни тақиллатиб қўшиқ айтар экан:
– Улоқчаларим, болажонларим!
Эшикни очинг, меҳрибонларим!
Онангиз сизга сут олиб келди,
Елини тўлиб, ерга тўкилди.
Болалари шу захоти эшикни очиб онасини кутиб олишар эди. Она эчки уларни овқатлантириб, яна ўрмонга кетар экан.
– Улоқчалар, болачалар!
Эшикни очинг,
Онангиз келди,
Сут олиб келди.
Эчки болалари:
– Эшитяпмиз, эшитяпмиз. Овозинг онамизники эмас! Онамиз ингичка овоз билан қўшиқ айтади.Ҳой бўри бу ердан йўқол!
Бўри ўйлаб-ўйлаб овозини ўзгартириш учун темирчининг ёнига кетибти.
– Улоқчаларим, болажонларим!
Эшикни очинг, меҳрибонларим!
Онангиз сизга сут олиб келди,
Елини тўлиб, ерга тўкилди.
Эчки болалари эшикни очишиб, ўз оналарини кутиб олишибди. Кейин бирин-кетин бўри келгани, уларни алдаб емоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб беришибди. Она эчки улоқчаларини овқатлантириб бўлиб, ҳеч кимга эшик очмаслик ҳақида қаттиқ тайинлабди-да, ўрмонга кетибди.
Она эчки кетиши билан бўри яна уй ёнида пайдо бўлибди. Эшикни тақиллатиб, ингичка овозда қўшиқ айтибди:
– Улоқчаларим, болажонларим!
Эшикни очинг, меҳрибонларим!
Онангиз сизга сут олиб келди,
Елини тўлиб, ерга тўкилди.
Улоқчалар бўрини овозини пайқамай эшикни очиб юборишибди. Шу он бўри уй ичига отилиб кириб, эчки болаларини тириклайин бирин-кетин ютиб юборибди. Улоқчаларнинг фақат энг кичкинаси печка ичига кириб омон қолди.
Она эчки уйга қайтиб келса, эшик очиқ, ҳеч ким йўқ. Она эчки болаларини қидира бошлабди. Узоқ қидириб, чақирибди. Ҳеч кимдан жавоб бўлмабди. Печка ичига назар солиб қалтираб ўтирган кичик боласини топибди. Она эчки бўлган воқеадан хабар топиб, аччиқ-аччиқ куйиниб йиғлабди:
– Оҳ, болажонларим, улоқчларим!
Эшикни нега очдингиз, Бўри қўлига нега тушдингиз?!
Унинг овозини бўри эшитиб:
– Эҳ, эчкижон! Сенга раҳмим келяпти. Болаларингни мен еганим йўқ, – дебди.
Она эчки эса уни шохи билан шундай сузибди-ки, бўрининг қорни ёрилиб, ичидан улоқчалар сакраб-сакраб чиқиб, оналари олдига югургилашибди.
Ўшандан бери улоқчалар янада ҳушёр ва тинч-тотув яшар эканлар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари