Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Деҳқон билан Айиқ

Like bosing

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир деҳқон бўлган экан. Унинг уйи ўрмон этагидаги қишлоқда экан. Деҳқоннинг биргина садоқатли отидан бошқа ҳеч кими йўқ экан.
Ўрмонда эса бир айиқ яшар экан. Ўша айиқ каттагина бир тўнкага ўтириб олиб, пайраҳа юлишни яхши кўрар экан. Ора – чора бўкириб ашула ҳам айтаркан.
Бир куни деҳқонбобо шолғом экиш учун далада хиргойи қилиб, ер ҳайдай бошлабди. Унинг овозини эшитган айиқ тўнкасини қучоғига олганича дала томон йўл олибди. Бориб деҳқонга ўшқира бошлабди:
— Ҳой чол, нега тўнка ўйинимни бузяпсан? Ҳозир сени мажағлаб ташлайман!
— Ундай қилма, айиқполвон. Кел, яхшиси бирга шолғом экайлик. Ҳосил етилгандан сўнг эса менга унинг остки қисми бўлақолсин, сенга эса усткиси, — дебди деҳқон.
— Хўп, майли. Фақат ўзинг ишла, мен эса тўнкамда ўтириб томоша қиламан.
Кунлар ўтаверибди. Қуёш чарақлаб, ерни қиздирибди. Ёмғир ёғиб экинни суғорибди. Уларни кўриб айиқполвон хурсанд бўлиб дўриллабди:
Ҳой, бободеҳқон, ҳосилнинг устини йиғиб олиш керак!
Йўқ, айиқполвон, ҳали эрта. Кузгача кутайлик, — дебди деҳқон.
Куз келибди. Шолғом каттакон бўлибди. Айиқполвон келиб, яна дўриллай бошлабди:
Ҳой, деҳқонбобо, ҳосилни қачон йиғиб оламиз?!
Ана энди вақти келди, айиқполвон! — жавоб берибди деҳқонбобо.
Деҳқон ҳосилни йиғиштира бошлабди. Айиқполвон бўлса шу он ҳозиру нозир бўлибди – да:
Қани, деҳқонбобо, тегишимни бер – чи, — дебди.
Ҳа, майли, айиқполвон, келишганимиздек сенга усти, менга ости.
Айиқ ҳосилни тақсимлар экан, ўзида йўқ хурсанд бўлибди. Чунки ҳосилнинг усти — баргини ўзига, ер остидаги шолғомни эса деҳқонга тутқизибди. Деҳқон шолғом ортилган аравани уйига олиб кетибди. Айиқполвон эса қўлидаги баргдан тишлаб кўрган экан, юзлари тиришиб кетибди. Кейин жаҳл билан ҳамма ҳосилни отиб юборибди.
Кейинги йили деҳқон буғдой экибди. Буғдой унибди. Деҳқонбобо буғдойни ўриш учун келса, айиқ полвон уни пойлаб турган экан.
Ҳой, деҳқон, менинг улушимни бер, бўлмаса эзғилаб ташлайман.
Сен ҳосилнинг қайси қисмини оласан, айиқполвон? — деб сўрабди деҳқон.
Энди менга ҳосилнинг остини бер, ўзингга эса устини ола қол, — дебди айиқ.
Деҳқон буғдойни ўриб, аравага ортибди. Айиқ полвонга ўзи айтганидек, ҳосилнинг ости поясини қолдирибди – да, уйига жўнабди.
Айиқ инига олиб келган ҳам пояни чайнаб кўрибди. Шундай бемаза эканки! Айиқ аламидан бўкириб юборибди – да, энди ҳеч қачон деҳқон билан шерикчилик қилмасликка қасам ичибди.
Деҳқонбобо эса уйида буғдой нон билан чой ичиб, мана бундай хиргойи қилиб ўтирганмиш:
— Маймунжон – у қўзиқорин тераман айиқполвон ўрмонида. Айиқ бўлса ўтирганча, қотиб қолган тўнкасида.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари