Falsafa yoxud fikrlash san’ati Gnoseologik izlanishlar

Muallif: V. Alimasov

Nashr yili: 2008
Tili: O’zbek (kir)
Betlar: 256
Nashriyot: Noshir
ISBN raqami: 978-9943-353-00-8
ОДАМ, МИФ ВА ФАЛСАФА
Эссе

Одамнинг ҳаёти афсона ва ривоятлар — мифларга тўла; у нима яратмасин, нима кашф қилмасин бари мифдир. Шу нуқтаи назардан одамнинг ўзи ҳам мифдир. Бироқ одамнинг ҳайратли қисмати шундаки, у ушбу мифлардан маъно-мағиз қидиради. Айнан шу нуқтада миф ва фалсафа мунтабиқдир.

Бу ўринда миф ва фалсафа турли воқеликлар сифатида қайд этилмоқда. Агар борлиқ, ҳаёт ва одамнингўзи ҳам миф экан, шубҳасиз, фалсафа ҳам миф ёки мифологиянинг бир қисми бўлиши даркор. Ҳа, барча мифлар фалсафадир, аммо барча фалсафа, фалсафий таълимотлар, қарашлар миф эмас, акс ҳолда миф билан фалсафа ўртасида фарқ қолмайди. Фалсафа ибтидоий мифологик тасаввурлардан ўсиб чиққан, кўпгина фалсафий таълимотлар, оқимлар ҳозир ҳам мифларга монанд ёки мифологик хусусиятга эга. Шу билан бирга фалсафада реал борлиқни англашга, рационалга таянишга, ижтимоий ўзгаришларни ақлу идрок — дарк нуқтаи назаридан баҳолашга интилиш мавжуд. Ушбу белгилар фалсафани мифлардан фарқлаб, уни мифология ичига сингиб кетишдан асраб туради.

Машҳур этнограф Э.Тейлор мифларни «ибтидоий фалсафа» деб атаганида ҳақ эди. У мифларни илк одамларнинг яшаш ва фикрлаш тарзи ёки яшаш ва фикрлаш фалсафаси деб талқин қилган. Ушбу фикрни А.Ф.Лосев янада аниқлаштиради. У мифга «шахсга тааллуқли борлиқ ёки, аниқроғи шахсга тааллуқли борлиқ образи, шахсга тааллуқли шакл, шахсий қиёфа» деб таъриф беради. «Ҳар бир тирик шахс у ёки бу маънода мифдир… одам ўзича одам бўлгани, одамзодга тааллуқли бўлгани учун эмас, балки одам сифатида англангани ва шахс сифатида шакллангани учун мифдир… тирик кишилар тажрибасига тааллуқли барча нарсалар мифга оиддир». Демак, одам, уни ўраб турган борлиқнинг, айниқса арте-факт (яратилган сунъий дунё)нинг англанилиши ва шаклланиши нуқтаи назаридан миф ёки мифга оиддир…

Annotatsiya

Китобда Хитой фалсафаси, Декарт, Бэкон, Юм. Шопенгауэр, К. Поппер каби донишварларнинг меросига мурожаат қилинади. З. Фрейд, Месмер, Бекер-Эдди каби руҳшунослар ҳаётига оид лавҳалар берилади, ҳуқуқ, қонун, адолат, инсонийлик ва илоҳийлик мавзуларига оид битиклар келтирилади. Фикрлаш — санъат. Ижод машаққатлари ҳам ушбу санъатдан завқ олиш ва ҳаётдан маъно топишга қаратилгандир.

Добавить комментарий

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари