Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Гуллар мажлиси

Like bosing

Гуллар мажлиси
Ҳар йилнинг охирида барча гуллар бир жойга тўпла­ниб, бир-бирларига ўзларининг энг яхши ишлари ҳақида гапириб берар эдилар.

Қайси гул энг яхши, олийжаноб ишни қилган бўлса, ўша мукофотланар эди.

Бу сафар ҳам барча гуллар жуда катта ва соя салқин боғда тўпландилар. Бу сафар раис Хризантемахоним бўлди. Барча гуллар аллақачон келиб бўлганига қарамас­дан, дастаргул, наргис, лолақизғалдоқ негадир кўринмас эдилар.

– Уларсиз бошлашга тўғри келади – деди Хризантема­хоним.

Шундай қилиб баҳс-мунозара бошланди ва ҳар бир гул ўзи ҳақида сўзлай бошлади.

Биринчи атиргул бошлади:

– Шу йил мен мактаб боғида очилиб турдим. Битирув имтиҳонларида эса мактаб залини безадим ва ўқувчиларни хурсанд қилдим.

– Яхши, бу ёмон эмас – деб хитоб қилди гуллар.

Жасмин тўйда эди. У тўй базмини безар эди.

Гуллар буни ҳам мақтадилар.

– Мен эса – деди бинафша – Амир зиёфатида бўлдим! Тўрт томонда олтин, кумушлар… Шундай суҳбатлар бўлди-ки?! Барчаси уруш ва жанг ҳақида…

– Бўлди, бўлди, ҳой хосиятсиз гул!

– Биз сени ортиқ эшитишни хоҳламаймиз! Бўлди, бас!!!

Ҳамма гуллар ўзлари ҳақидаги ҳикояларини тугатгач, совринни кимга беришни муҳокама қила бошладилар:

Шу пайт дастаргул, наргис, лолақизғалдоқ кириб келдилар. «Кечикканимиз учун узр сўраймиз, кечиринг­лар» дейишди улар. Биз узоқдан келяпмиз, жанг май­до­нида учта ўлган жангчини кўриб қолдик. Улар ўз халқининг бахти ва озодлиги учун курашиб ҳалок бўлди­лар. Биз уларнинг юзини жазирама иссиқдан соя қилиб турдик. Кейин ўртоқлари келиб, қаҳрамонларни дафн этдилар.

– Ажойиб, ажойиб – хитоб қилдилар барча гуллар – Шу йилнинг юксак мукофоти сизга бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари