Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Мушук билан чумоли

Like bosing

Жуда ҳам семириб, йилтиллаб кетган Мушук йўл ёқасида мудраб ўтирган экан. Ашула айтиб, ишга кетаётган Чумоли Мушукни кўриши билан жимиб қолибди-да, қадамини секинлатибди. Қўрққанидан эмас, Мушукни уйғотмаслик учун шундай қилибди.
Озми-кўпми вақт ўтиб, мушук уйғонибди. Кўзларини чала-чулпа очиб қараса, Чумоли оғзида дон олиб келаётган эди. У Мушукнинг олдига етганида донни ерга қўйиб салом берибди.
— Ҳорманг, Миёв хола! — дебди.
— Ҳали ҳориганимча йўқ, қора қилтириқ, -дебди Мушук, — Фақат зерикиб ўтирибман, холос.
— Ишламасангиз зерикасиз-да, — дебди кулиб Чумоли. — Мен меҳнат қилиб зерикмайман.
— Нега энди мен ишлар эканман?! -дебди Мушук энсаси қотиб. — Эгам бор -не ғамим бор. Сен шўрлик бўлсанг бахтсизсан. Чунки сени борадиган уйинг, ювиб тарайдиган, силаб-сийпайдиган эганг йўқ.
— Бу гапингиз хато, Миёв хола, — дебди Чумоли ранжиб, — мен сиз ўйлагандек бахтсиз эмасман, бахтлиман. Чунки меҳнат қилишга етадиган куч-қувватим, ғайратим бор. Кимки меҳнат қилмаса, ўша бахтсиз.

Мушук ўйлаб қараса, баҳсда енгилиб қоладиган. Шунинг учун ҳам гапни бошқа ёққа буришга ҳаракат қилибди.
— Ҳазиллашдим, Чумоливой, — дебди у. — Мен ҳам бахтлиман. Сичқон овлайман.
— Сичқонни онда-сонда овлайсиз-да! Ҳар куни меҳнат қилсангиз…
— Гапинг тўғри, — дебди Мушук. – Мен ҳар куни меҳнат қилмайман. Чунки, биринчидан, доим қорним тўқ. Иккинчидан, сичқонни эгамдан қўрққанимдан овлайман.
— Демак, айёр экансиз. – Чумоли шундай деб донни олибди-да, йўлида кетаверибди. Терлаб-пишиб борар экан, ўзича: «Яхшиям эгам йўқ, бўлмаса Мушукка ўхшаб ялқов, айёр бўлиб қоларканман». деб ўйлабди.
Мушук бўлса, Чумолининг ортидан қараб туриб: «Яхшиям эгам бор экан, бўлмаса мен ҳам Чумолига ўхшаб тиним билмас эканман», дебди ўзига ўзи.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари