Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Нон ва тилла

Like bosing

Бир бор экан, бир йўқ экан, Ўктам деган бир камбағал деҳқон бор экан. Бир парча нон топсам, деб эрта-ю кеч ишлар экан, бўш қолса қани энди давлат топиб олсам-у, бойиб кетсам, деб ҳаёл сурар экан.
Кунлардан бир кун Ўктам, дарахт тагига ўтириб: “Оллоҳ менга бир куч берса-ю, қўлимни нимага урсам, ўша нарса тиллага айланиб қолаверса, ана ушанда оғир меҳнатдан қутулиб, фаровон ҳаёт кечирган бўлар эдим”, ̶ дея ҳаёл сура бошлабди.
Тўсатдан унинг қулоғига:
— Ўктам! Ҳозир сен тилагингга етасан! Қўлингни бирон нарсага теккизгин, дарҳол тиллага айланиб қолади,- деган овоз эшитилибди.
Ўктам ўз қулоқларига ишонмабди. Шундай бўлса ҳам, бир тошга қўл теккизган экан, тош тиллага айланиб қолибди.
Ўктам ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетибди. “Энди ер сотиб оламан, данғиллама уй қураман, атрофини боғ-роғ… Чиройли от ва яхши кийим-бошлар сотиб оламан”, – деб ўйлабди.
У ўрнидан турмоқчи бўлганида, қаттиқ чарчагани ва қорни очиққанидан юришга дармони йўқлигини сезибди.
“Эрталаб уйдан олиб келган овқатларимни еб олай”, – деб дарахт олдига қўйган тўрвачасига қўлини чўзибди. Ўктам нонни тишлаб кўрса, қаттиқ эмиш. Нон ҳам тилла бўлиб қолган экан.
Тўрвачада олма ҳам бор экан. Ўктам шоша-пиша олмани олса, у ҳам тиллага айланиб қолибди. Буни кўрган Ўктам ҳанг-у манг бўлиб қолибди.
Ўктам қўрқиб кетибди. Энди қандай қилиб еб-ичади? Бу тиллалар билан қандай қилиб яшайди? Бу аҳволда очлик ва ташналикда ўлиб кетадику!
Нимага қўлини теккизса, тиллага айланиб қолаётганини, азобланиб, очлик ва ташналикда ўлиб кетишини кўз олдига келтирган Ўктам шуларни ҳаёлидан ўтказибди.
Шу пайт у кўзларини очиб, дарахт соясида ўтирганини кўрибди-да, хомҳаёл қилганини англабди. Буни туш эканлигини билгач, елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлибди.
—Худога минг қатла шукур-а, буларнинг бари ёмон туш экан! – дебди у.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари