Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Нўхатполвон

Like bosing

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол-кампир яшаган экан. Уларнинг икки ўғил, бир қизлари бор экан. Қизлари тенгсиз гўзал экан. Бир куни ўғиллари ўрмонга янги ер очишга бормоқчи бўлибдилар.
Улар бир неча кунга етадиган озиқ-овқатларини олишибди, агар овқатимиз тугаб қолса, ким бизга овқат олиб боради, дебдилар.
Чол билан кампир ҳаддан ташқари қари эканлар. Овқатни қизларидан бошқа ким ҳам олиб борарди. Улар, қизимиз олиб боради, дебдилар. Акалари ўрмонга кетишда дарахтларга белги қўйиб кетиптилар. Лекин ўрмонда дев яшар экан. У ҳам бу нарсани сезиб қолиб, ўзининг қасри томонга йўл қилиб, белги қўйибди. Орадан бир неча кун ўтгач, қиз акаларига овқат олиб бормоқчи бўлибди. У девнинг қасрига бориб қолипти. У адашганини билиб, орқасига қайтмоқчи бўлган экан, дев йўл бермапти.Шундай қилиб, қиз девнинг қасрида қолибди.
Акалари кутиб-кутиб, сингиллари келмагач, жаҳллари чиқиб, уйга қайтибдилар ва сингиллари аллақачон овқат олиб кетганини билибдилар. Катта акаси:
-Синглимиз адашиб девнинг қасрига бориб қолган бўлса керак. Мен уни қутқаргани бораман. Агар уч кун ичида қайтиб келмасам, мени кутманглар,-депти ва девнинг қасрига кетибди. У девнинг олдига борибди.
Дев овга кетган экан. Синглиси акасини кўриб, йиғлаб юборибди ва бўлган воқеани айтиб берибди. Акаси девни кутибди. Синглиси эса:
-Акажон. кетинг, дев сизни ўлдиради,-депти йиғлаб. Лекин акаси кетишга рози бўлмабди. Дев билан олишаман, депти. Ниҳоят дев келипти. Шунда қиз девнинг олдига бориб: — Агар менинг акам келса, нима қилардинг?- деб сўрапти.
-Агар меҳмон бўлиб келган бўлса, меҳмон қилардим,-депти дев.
Қиз акасини кўрсатибди. Дев уни роса яхшилаб меҳмон қилибди.
Ниҳоят, юр, сенга бойликларимни кўрсатай, дебди ва йигитни етаклаб бойликларини кўрсатипти. Девнинг ҳамма бойликларини кўриб бўигач. бир тубсиз қудуқнинг олдига келибдилар. Шунда дев йигитга:
-Агар шу қудуқни болтасиз, оловсиз, қўл кучи билан бузиб берсанг, омон қоласан, бўлмаса ўлдираман,- депти. Йигит:
— Бузиб бера олмайман,- дебди. Дев йигитнинг калласини олиб, дарвозага осиб қўйипти. Қиз йиғлаб- йиғлаб қолаверипти, қўлидан нима ҳам келарди унинг. Уч кун кутиб, акаси келмагач. кичик ўғил йўлга отланибди.У ҳам девнинг олдига келибди, дев уни ҳам меҳмон қилибди ва қудуқни бузишни сўрапти. Буза олмагач, уни ҳам акасидек ўлдириб, дарвозага осиб қўйипти. Чол билан кампир ўғилларини кута-кута букчайиб қолиптилар. Қиз эса кунларини йиғи билан ўтказар экан. Шундав қилиб, орадан кўп вақтлар ўтиб кетипти. Қиз девнинг қасрида қолиб кетипти. Бу воқеа ҳам унутила бошлапти.
Бир куни чол энкайиб, мункиллаб келаётса, бир нўхат йўлда думалаб кетаётган эмиш.
Чол нўхатни тутиб. Чўнтагига солиб қўйибди. Уйга келгач, нўхатни чўнтагидан олса, нўхат эмас, кичкинагина болача турган эмиш.
Чол воқеани кампирига айтипти. Чол-кампир хурсанд бўлиб, болага Нўхатполвон деб исм қўйишибди ва уни парвариш қила бошлаптилар. Нўхатполвон кундан-кунга тўлишиб, паҳлавон йигит бўлиб етишипти. Бир куни у чолга:
-Ота, менга чўяндан қилинган бир гурзи келтиринг,-дебди. Чол темирчининг олдига бориб, бир гурзи қилдирибди ва инқиллаб-синқиллаб аранг уйга олиб келипти. Йигит гурзини айлантириб туриб осмонга отиб юборибди.
Гурзи уч кундан кейин қайтиб тушибди ва ерга тушгач, чилпарчин бўлиб кетибди.Нўхатполвон отасига:
— Ота, нега гурзини чўяндан ясатмадингиз? — дебди.
Чол темирчининг олдига қайтиб бориб, чўяндан гурзи ясатибди ва аравага солиб олиб келибди. Нўхатполвон гурзини аравадан олиб, яна айлантириб отиб юборибди. Гурзи яна уч кундан кейин ерга тушипти ва бу гал синмабди. Нўхатполвон чол билан кампирга:
— Мен опамни девнинг қўлидан қутқаргани бораман,- дебди ва хайрлашиб, йўлга тушипти. У юриб-юриб, девнинг қасрини топиб борибди.
Борса, қиз ип йигириб ўтирган экан. Нўхатполвон унга ўзини таништирипти. Бир қанча вақт ўтгач, дев келипти. У нўхатполвонни меҳмон қилиб, бойликларини кўрсатгач, қудуқнинг олдига олиб борипти ва:
— Шу қудуқни болтасиз, оловсиз бузсанг, кетасан, бўлмаса, ўласан,-депти. Нўхатполвон қудуқни-гурзи билан бир уриб чилпарчин қилипти ва шундай тезкорлик билан девнинг ҳам калласини узиб ташлапти. Бирпасда девнинг ўлигини қузғунлар ўраб олишипти. Нўхатполвон бир қузғуннинг боласини тутиб олибди. Онаси: «Боламни қўйиб юбор»,- деб зорлана бошлапти.
— Бориб ўлик ва тирик сув олиб келсанг болангни қўйиб юбораман,-депти Нўхатполвон. Қузғуннинг онаси ўлик ва тирик сув олиб келипти. Нўхатполвон унинг боласини қайтиб берибди ва акаларининг жасадлари осилиб турган дарвозага бориб, уларнинг таналари билан каллаларини олиб келипти-да, аввал ўлик сувдан кейин тирик сувдан қуйибди. Акалари акса уриб, ўринларидан туришипти.
Нўхатполвон икки акаси ва опасини олиб чол- кампирнинг олдига борибди. Чол билан кампир жуда суюниб кетишипти ва уч кеча-ю уч кундуз тўй-томоша қилиб, мурод-мақсадларига етибдилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари