Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Нурли дунё сайланма 1-жилд

Like bosing

Муаллиф: Ўткир Ҳошимов

Нашр йили: 1998

Тили: Ўзбек (кир)

Бетлар: 688

Нашриёт: Шарқ

Китобдан парча

Бу қисса катта-кичик новелалардан иборат. Бироқ уларнинг барчасида мен учун энг азиз одам — онам сиймоси бор. Бундаги одамларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганман. Фақат баъзиларининг исми ўзгарди, холос. Бу одамларнинг қисмати ҳам қайсидир жиҳати билан онамга боғланган.

Дунёдаги ҳамма оналар фарзандига муносабат бобида бир-бирига жуда ўхшайди. Бас, шундай экан, бу асар сизларга бағишланади азиз Онажонлар!

Муаллиф

Эҳтимол, сизда ҳам шундай ҳоллар бўлгандир: тун ярмидан оққанда бирдан уйғониб кетасиз. Шифтга тикилиб ётаверасиз, ётаверасиз… Аввалига чиқиллаб турган соат ҳам бора-бора тиниб қолгандек бўлади. Уй жимжит, дераза жимжит, қоронғи осмон жимжит. Ҳатто шамол ҳам қилт этмайди. Шу қадар оғир сукунат чўкадики, қулоқларингиз шангиллаб кетади. Зилдек юк устингизга ёпирилиб, вужудингизни ерга михлаб ташлайди; танҳо, ожиз бир нарсага айланиб қоласиз. Гўё бутун дунё бир тарафу сиз ўзингиз бир тараф… Шундай пайтда менинг кўз ўнгимда тўсатдан онам пайдо бўлади. Қоронғи хонанинг бир бурчидан чиқиб келади-да, маъюс жилмайган кўйи бошим устига эгилади. Йиллар заҳматидан дағал тортган бармоқлари билан пешонамни силагандек бўлади… Ўпкам тўлиб, ўзимни тутолмайман. Бирдан туш каби узуқ-юлуқ хотиралар ёпирилади, юрагим гурсиллаганча ўрнимдан туриб кетаман.

Аннотация

Эл ихлосини қозонган адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари аллақачон юзминглаб китобхонларнинг маънавий мулкига айланган. Унинг қирқдан ортиқ китоби чоп этилган. Китобларининг умумий тиражи икки миллион нусхадан ошади. Кўп асарлари қатор ҳорижий мамлакатларда нашр этилган. Ўткир Ҳошимовнинг асарлари чоп этилиши биланоқ қўлма-қўл бўлиб кетади. Негаки, уларда Инсон қисмати бор, инсон дарди, қувончи, изтироблари бор. Адибнинг икки жилдлик Сайланмасига энг сара асарлари жамланган. Биринчи жилддан жой олган «Дунёнинг ишлари», «Нур борки, соя бор», «Тушда кечган умрлар» каби йирик асарлар, турли йилларда ёзилган ҳикоялар ўқувчини ларзага солишига ишонамиз.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари