Шайтанат 5-китоб

Жанр/бўлим: Бадиий адабиёт
Муаллиф: Тоҳир Малик
Нашр йили: 2011
Тили: Ўзбек (кир)
Бетлар: 640
Нашриёт: Шарқ
ISBN рақами: 978-9943-00-619-5

Китобдан парча

АХТАМ
1963 йш, 16 июнь, Магадан

Рихсия шу куни ўғил кўрди.

Сурурга тўла қизлик пайтларида, ширин хаёллар қанотида учган дамларида ботир ва ҳалол бир ўғлонни учратишни, севиб-севилиб турмуш қуришни, олти ё етти ўғил ва уч қиз кўриб, умрни шукроналик билан ўтказишни орзу қиларди.

Бир ўғлон учраб, қиз кўнглини ром этди. Аммо, надоматким, у ботир эмас, номард бўлиб чикди. Унинг айёрлик ва муттаҳамлик чодирига буркалган, ҳаромни касб қилган аблаҳ эканини Рихсия кейинроқ — такдир ёзуғидан нолиб, қамокда ўтирганида англаб етди. Ундан бўлган болани олдириб ташлашни истади. Бироқ, қамоқхона врачи вақт ўтганини айтиб, рухсат бермади. Бола тушиб кета қолсин, деб оғир-оғир нарсаларни кўтарди, вужудни заҳарлаши мумкин бўлган нарсаларни ҳам еяверди. Лекин ҳароми бўлса-да, бир ўғил кўриши тақдир ёзуғида бор экан, унинг барча ҳаракатлари зое кетди. Қамоқхонада туғилган чақалоқ озодликдаги аёллар ҳам ҳавас қиладиган даражада соғлом ва кўркам эди. Қамоқхонадаги хотинлар ҳар куни бола туғавермайдилар. Туққанлари эса боласини эмизишдан, ҳатто унга бир қараб қўйишдан воз кечавермайдилар. Шу боис Рихсиянинг «эмизмайман ҳам, қарамайман ҳам», деб боладан юз ўгириши ҳамширанинг жаҳлини чиқарди. Аввал яхши гапирди, сўнг пўписа қилди, кор қилмагач, шапалоғини ишга солди…

Добавить комментарий

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари