Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin. Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga yetkaziladi. Murojat uchun telefon: +99893 424-66-07

Kitoblarni arzon narxlarda sotib oling

A B D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V X Y Z O` G` Sh Ch | A Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ш Щ Э Ю Я 0-9

Тулкининг жазоси

Like bosing

Кунларнинг бирида бир гала товуқ тулкининг устидан айиққа арз қилиб борибди.
– Тақсир, тулкининг дастидан кун кўролмаяпмиз. У ҳеч кимдан тап тормайди. Ҳатто сизнинг ҳам юз хотирингизни қилиб, бир оғиз сўрамай, товуқларни қиргани-қирган.

– Вой, ярамас-эй, – дебди айиқ ғазабланиб. – Мен у муттаҳамнинг та‘зирини бераман.
У дарров тулкини чақиртириб келибди.
– Мен сизнинг биқинингиз ерга ботмасин деб парёстиқ қилиш ташвиши билан юрган эдим, – дебди тулки ва қўлтиғидаги ёстиқни дарров айиқнинг ёнбошига қўйибди. – Бу мияси йўқ товуқлар сизнинг ғамингизда юрганимни билмай, устимдан арз қилишибди.
Айиқ ёстиққа суяниб, товуқларга ўшқирибди.
-Қани, кўзимдан йўқолинглар. Иккинчи бунақа бемаъни гап билан миямни қотирманглар.
Шу куни кечаси яна икки товуқнинг шўри қурибди. Товуқлар энди бўрининг олдига арзга боришибди.
– Тулкининг дастидан азият чекаяпмиз. Ёрдам беринг, – дейишибди улар. Бўри шу заҳоти тулкини топдириб келибди.
– Бўри жаноблари, мен туни билан мижжа қоқмай сизга парёстиқ тайёрладим, – тулки бўрининг ёнбошига ёстиқ қўйибди. – Бу нодонлар сизнинг ғамингизда юрганимни билмай, устимдан арз қилишибди.
Бўри товуқларни тириқтириб қувибди. «Тулки ўз ишини билиб қилади», деб уришибди. Шу куни кечаси уч товуқнинг шўри қурибди. Эртасига товуқлар този итга арзга боришибди. Тулки унга ҳам парёстиқ олиб борибди. Бироқ този ит ёстиққа қараб ҳам қўймабди.
– Бу шум тулкининг шўрини қуритинглар, – деган экан, итлар тулкини роса талашибди. – Уни чўлга қувинглар. Бўлмаса у товуқларни қийратиб, патидан парёстиқ тайёрлаб, ишини битириб юраверади.
Шу-шу тулки чўлга бадарға қилинибди. Адолатли този итдан қўрқиб ҳалигача у бор жойга яқин йўламас экан.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Интернет магазин книг Узбекистане|– ARZONA.UZ
Книжный интернет-магазин в г.Карши "ARZONA" предлагает книжные новинки по очень низким ценам. Вы можете выбрать и заказать онлайн любые книги для детей и взрослых: бестселлеры, художественную и специальную литературу, справочники для профессионалов, учебники и тетради, подарочные издания. У нас действительно очень низкие цены. Оплата картой. Доставка по Ўзбекистан.Сайт arzona.uz приглашает авторов, издателей и партнеров книжных магазинов работать вместе. Авторские права на книги и медиапродукцию, опубликованные на нашем сайте, будут защищены от нарушения авторских прав.


Китобсевар китобхонлар сиз истаган, сиз излаган китоблар бизнинг сайтимизда.

Тулов турлари